Интересное:
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг «Умумий ўрта таълим мактабларида 2019–2020-ўқув йилини якунлаш ва ўқувчиларни аттестат (шаҳодатнома) билан таъминлаш тўғрисида»ги буйруғи эълон қилинди. Унда мактаб битирувчиларига аттестация бериш тартиби ҳақида маълумот берилди.
Жорий йилнинг 5 июнигача битирувчиларга аттестат (шаҳодатнома ва сертификат) бланкаларига қўйиладиган якуний баҳолар attestat.uzedu.uz электрон тизимига киритилади ва белгиланган тартибда расмийлаштирилади. 15 июнга қадар чоп этилган аттестатлар электрон шаклда (сканер) битирувчиларга етказилади. Тайёрланган аттестатлар, олтин ва кумуш медаллар ҳудудда эпидемиологик вазият яхшиланиб, ўқувчиларга топширилгунча таълим муассасасида хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда сақлаб турилади.
Шунингдек, карантин чекловлари олиб ташлангандан сўнг санитария-гигиена қоидаларига риоя этган ҳолда ўқувчилар табелига ва йиллик баҳолар, IV чоракда масофавий шаклда ўтилган мавзулар синф журналига қайд этилади. 1 июнгача ўқувчилар йиллик баҳоларига мувофиқ синфдан синфга кўчирилади. Синф журналлари, ўқувчиларнинг баҳолар табели, attestat.uzedu.uz электрон тизимига киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун шахсан мактаб директорлари жавобгар ҳисобланади.
Бундан олдинроқ Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистондаги мактабларда ўтиши лозим бўлган якуний имтиҳонларни бекор қилиш бўйича қарор қабул қилганди. Унга кўра мактабларга ўқув йили давомидаги ўзлаштиришга қараб якуний баҳоларни қўйиш тавсия этилган.
Manba: Kun.uz