ДАРС ТАҚСИМОТИ БЎЙИЧА ҚАЙСИ ЎҚИТУВЧИ БИРИНЧИ НАВБАТДА ДАРС ОЛИШГА ҲАҚЛИ? » BELLASHUV.UZ
So'ragan edingiz

ДАРС ТАҚСИМОТИ БЎЙИЧА ҚАЙСИ ЎҚИТУВЧИ БИРИНЧИ НАВБАТДА ДАРС ОЛИШГА ҲАҚЛИ?

Поделиться:



Савол:

Assalomu alaykum yaxshimisiz. Savolim shundan iboratki men ishlaydigan maktabda 2 ta geograf oʻqituvchi bor men va yana bir kishi ,lekin sherigim direktor oʻrinbosari boʻlib ishlaydi ,toifamiz bir hil ,bunday holatda uning dars olishi qanday boʻladi yani bizda sinf kam   (dars kam) birinchi qaysi birimiz dars olamiz, umuman dars olish tartibi qanday bo‘ladi?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 14-бандига кўра халқ таълими муассасасининг раҳбар ходими томонидан асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) йўл қўйилади.


? Мазкур нормада умумий қоида белгиланган бўлиб, у 1 ставка ишлаётган раҳбар ходимларга ҳам, 0.5 ставка ишлаётганларига ҳам тегишли қоида саналади.


✅ Шундай экан, директор ўринбосари 10 соатгача дарс олиши мумкин.


❗️ Бироқ “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271)га мувофиқ дарслар ўқитувчилар ўртасида устувор кетма-кетлик асосида тақсимланади. Бунда низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар инобатга олинади. 


Ушбу кўрсаткичларнинг энг оҳирги бандида “олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари” келтирилган. 


Демак, ушбу қоиданинг мазмунига мувофиқ мактабдаги раҳбар ходимлар (директор ва унинг ўринбосарлари, психолог) ўз мутахассислиги бўйича мактабдаги шу мутахассислик бўйича бошқа ўқитувчилар дарс билан таъминлангандан сўнггина дарс олишга ҳақли бўлади. 


✅ Бундан кўриниб турибдики, дарс тақсимлашда биринчи навбатда сизга дарс берилиши керак. Шундан сўнггина директор ўринбосари дарс олишга ҳақли.


Manba: ? @Yurist_Xizmati



Календарь

«    Декабрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Подпишитесь на нашу рассылку!
Мы не спамим
Sizga qaysi fandan testlar kerak?